

Бу ҳақда Championat.asia мухбири Шерзод Нурматов хабар берди.
"Навбаҳор" легионерлари — Гильерме Гедеш, Игор Габриэль, Жулио Сезар ва Педро Аугусто билан хайрлашгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, фақат таянч ярим ҳимоячиси Бенжамин Тейди жамоада қолади. 31 ёшли Тейди якунига етган мавсум "лочинлар" учун 27 ўйинда 2185 дақиқа ҳаракат қилди", – дейилади хабарда.
Аввалроқ Тимур Кападзе қўл остидаги "Навбаҳор" Умарали Раҳмоналиевга даъвогарлик қилаётгани аниқ бўлган эди.



