"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади

Narzulla Saydullayev
14 янв 2020
“Навбаҳор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси, яқиндагина 28 ёшли қарши олган Азимжон Аҳмедовнинг “Навбаҳор” билан шартномаси муддати ўтган йили якунига етганди.

У куни кеча “лочинлар” билан янги шартнома имзолади. Энди тажрибали футболчи 2020 йилги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.

Биз янги мавсумда Азимжон Аҳмедовга омад ёр бўлиши ва чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz