Навасга "Ал-Насср" қизиқ эмас

Aslanov Jasurbek
19 янв 2023
Кейлор Навас "Ал-Насср"га ўтмоқчи эмас.

Олдинроқ, ПСЖнинг 36 ёшли посбонига Саудия Арабистони клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Маълумотларга кўра, Навас фаолиятини Европанинг кучли бешлик лигаларидан бирида давом эттирмоқчи, чунки ўзининг юқори даражада ўйнай олишига ишонмоқда.

Наваснинг ПСЖ билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: RMC Sport