Натан Аке: "Гвардиола совринлар ютишга ўч инсон"

Mirjalol Normatov
3 ноя 2020
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Клуб учун ажойиб мураббий. "Манчестер Сити"га ўтишимнинг асосий сабабчиларидан бири - Гвардиола. У шартномасини узайтирса аъло даражадаги иш бўларди.

Албатта, кўп нарса унга боғлиқ. Биз ушбу мавсумда юқори натижаларга эришмоқчимиз. У совринлар ютишга ўч инсон. Аввало шу ҳақида ўйлаш керак. Қолгани бир гап бўлар.

Гвардиоланинг футболчилар билан ишлашини кўрдим. У ҳар бир футболчига ўсишда ёрдам берадиган кўплаб аспектларни тушунтира олади.

Тушуняпман ва ўрганяпман. Бу ерда Гвардиола билан бирга ишлаш иштиёқида келганман. Умид қиламанки, келажакда кўплаб совринларни қўлга киритамиз", - деди Аке.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal