

"Насаф" майдонида "Турон" саф тортса, "Қизилқум" Навоийда "Бухоро"га қарши тўп тепади. Мазкур учрашувлардан олдин собиқ футболчи Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қизилқум" - "Бухоро"
— Навоийликлар дастлабки турдаги йўқотилган уч очкодан сўнг мухлислар олдида ғалаба учун ўйнаши аниқ. Мураббийлар штаби "Бухоро"нинг сафардаги ғалабасини инобатга олиб ўрганиб чиқишган. "Бухоро" мавсумни муваффақиятли натижа билан бошлаганини ҳам инобатга олиш лозим.
Имкониятлар: 55/45

"Насаф" - "Турон"
— "Аждарлар" ўтган турда уйларида мағлубиятга учради. Ўз мухлисларидан қарзи борлигини инобатга олиб майдонда охиригача курашишади ва барча имкониятларини ишга солишади. "Турон" ҳам мағлубиятдан керакли хулосаларни олган. Улар бу учрашувда очко олиш учун ҳаракат қилишади.
Имкониятлар: 65/35
Абдулазиз Искандаров



