"Насаф"га янги шифокор келди

Narzulla Saydullayev
30 июл 2018
“Насаф” жамоасида энди Маъруф Бердиев шифокор сифатида фаолият юритади.

Бунгача жамоада шифокор бўлиб ишлаган Барат Элмуратов бошқа жамоага ишга ўтди. Клубдаги фаолияти учун Б.Элмуратовга каттадан-катта ташаккурлар билдириб қолинади ва янги жамоасида муваффақият тилайди.

Маъруф Бердиев етарли тажрибага эга шифокор ҳисобланади. Бунгача шифокор бир қанча тиббий муассасаларда етакчи мутахасис сифатида фаолият юритган. Энди эса "Насаф" футболчиларининг соғлигини назорат қилади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcnasaf.uz