

Бизга маълум бўлишича, мазкур баҳсда қаршиликлар легионерларидан фақат албаниялик ярим ҳимоячи Аденис Шала иштирок этиши мумкин. Қолган легионерлар – ярим ҳимоячи Кингсли Сокари ва ҳужумчи Юсуф Отабунжо бугунги учрашув олдидан бўлиб ўтган расмий машғулотда кўриниш бермаган.

Аввалроқ "Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказгани ҳақида скаут мулоҳазаси чоп этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" – "Андижон" қарама-қаршилиги Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув бошланиш вақти – 20:00.



