“Насаф” – “Обод” учрашуви чипталари 3-15 минг сўмдан

Narzulla Saydullayev
30 мар 2016
“Насаф” жамоасининг ЎзПФЛ 3-тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши ўтказишидан хабарингиз бор. Учрашув 1 апрель жума куни соат 18:00да бошланади.

Ушбу учрашувга чиқарилган чипталар эртадан яъни 31 март пайшанба кунидан фақат “Марказий” стадион қошидаги чиптахоналар орқали сотувга чиқарилади.

Чипталар нархлари қуйидагича:

CIP– 15 000 сўм
CIP I–  10 000 сўм
Марказий (1, 2, 6, 7, 8) секторлар  – 6 000 сўм
Юқори қават (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) секторлар– 4 000 сўм
Дарвоза орти  (3, 4, 5, 9, 10, 11) секторлар  – 3 000 сўм

Мухлисларнинг стадионга киришига, учрашув бошланишига 2 соат қолганда рухсат этилади. Чипта харид қилган мухлислардан, стадионимизга ўз вақтида ташриф буюришларини сўраб қоламиз.

“Насаф” ПФК маркетинг бўлими


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcnasaf.uz