"Насаф" легионери жамоа билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
3 янв 2025
"Насаф" ярим ҳимоячиси Жаба Жигаури "аждарлар" билан хайрлашганини маълум қилди.

"1,5 йил ва 4 соврин! "Насаф" жамоаси ва унинг мухлисларига ҳаммаси учун раҳмат! Кўришгунча ва омад!", – дея ёзиб қолдирган грузиялик хавбек.

32 ёшли футболчи ўтган мавсум 29 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган эди. 

Аввалроқ Жаба Жигаурига ОКМК томонидан қизиқиш бўлаётган эди. Маълум бўлишича, у фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиришга яқин.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: instagram.com/jabajighauri