"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда

Khoja
24 июл 2025, 09:51
"Насаф" иккинчи давра аввалида ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Жамоа колумбиялик ҳужумчи Хуан Камило Сапатага қизиқиш билдирмоқда. 

31 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум УСВ ("Универсидад Сентраль де Венесуэла") жамоасида 25 т учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва яна 7 та голга ассист бўлган.

Умуман олганда ҳужумчи фаолияти давомида 219 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 64 та гол ва 28 та ассист бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia