"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
6 янв 2026
Украиналик посбон Олександр Воробей жамоани тарк этди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Насаф" дарвозабон Олександр Воробей билан хайрлашди. 

Клубимиз Воробейга барчаси учун раҳмат айтиб, кейинги фаолиятида муваффақият тилайди!", – дейилади хабарда.

30 ёшли посбон қаршиликлар либосида 4 ўйинда қатнашиб, 12 та гол ўтказиб юборган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Насаф" матбуот хизмати