"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?

Sherzod Nurmatov
23 сен 2025, 19:38
Клуб матбуот хизмати ойдинлик киритди.

"Насаф" ва "Ал Ҳилол" жамоалари ўртасидаги баҳс учун чипта савдоси 25 сентябрдан бошланади.

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси

2-тур

"Насаф" – "Ал Ҳилол"

29 сентябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:45

Чипта нархлари қуйидагича белгиланди:

CIP сектор: 200 000 сўм;

Барча бошқа секторларга: 50 000 сўм.

Чипталар фақатгина "Марказий" стадиони кассалари орқали сотилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати