"Наполи" Хвичага ўринбосар топди

Alisher
14 янв 2025
"Наполи" Хвича Кварацхелияга ўринбосар изламоқда.

Клубда Германиядан вариант бор. Неаполликлар сафини Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Жейми Байно-Гиттенс тўлдириши мумкин.

Байно-Гиттенс ПСЖга ўтишни хоҳлаётган грузиялик футболчини алмаштириши мумкин. "Наполи" шунингдек "Манчестер Юнайтед" форварди Алехандро Гарначони кузатмоқда.

Байно-Гиттенс жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассист қайд этди. Шартнома 2028 йилнинг июнида якунига етади.


AlisherМуаллиф
Манба: TEAMtalk