


"Роналду январда трансфер қилинадими? Клубимиз ҳеч қандай шартнома имзолашни режалаштирмаяпти. Биз ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасмиз. Жамоа ажойиб футбол намойиш этмоқда, шунинг учун янги ўйинчиларни таклиф қилишдан маъно кўрмаяпмиз", – деди Жунтоли.
Олдинроқ Роналду қишда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. 37 ёшли ҳужумчи яна Туриннинг "Ювентус" жамоасида ўйнашни истайди.



