

Марокаш терма жамоаси таркибида Қатардаги мундиалда муносиб ўйин кўрсатган футболчига Неаполь клуби 19 млн евро тўлашга тайёрлигини билдирди. 22 ёшли ярим ҳимоячига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида Англия Премьер-лигаси жамоалари ҳам мавжуд. Футболчининг ўзи фаолиятини Италия А сериясида давом эттириш истагини билдирди.
Майдон марказида тўп тепувчи Унаи жорий мавсумда Лига 1 клуби сафида 14 та ўйинда майдонга тушди. Унга “Ньюкасл” ва “Лестер” жамоасида жой топиб бермоқчи.