

Тўрт кун давомида вилоят туманлари ва шаҳридаги ўрта таълим мактабларининг 6-7, 8, 9 ва 10 ёшли ўқувчиларидан ташкил топган терма жамоалар фестивалда иштирок этишди. Фестивал давомида болалар махсус машқларни бажаришиб, ўзаро футбол ўйинларида куч синашишди.
Умумий ҳисобда тўрт кун давомида 400 нафардан ортиқ ёш футболчиларга қувонч улашилди. Ҳар кун бўлиб ўтган фестивал якунида иштирокчилар футбол тўплари ва ЎФФнинг қатнашчилар учун махсус тайёрланган сертификатлар топширилди.










