Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди

Alisher Ostonov
11 янв 2026
"Навбаҳор" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда.

"Наманган вилоятида спорт инфратузилмасини ривожлантириш, оммавий спортни қўллаб-қувватлаш ҳамда яқинлашиб келаётган футбол мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида "Навбаҳор" марказий стадионида кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жараённи Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кўздан кечирди. 

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди. 

Шунингдек, хавфсизлик талабларига риоя этиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини тартибга келтириш ва стадион ҳудудининг эстетик кўринишини яхшилаш бўйича ҳам масъулларга тегишли топшириқлар берилди", — дейилади клуб хабарида.



Alisher OstonovMuallif
Manba: Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати