МЮ янги мавсум учун абонементларни рекорд вақтда сотиб бўлди

Tolibjon Qosimov
22 май 2019, 18:44
"Манчестер Юнайтед" 2019-2020 йилги мавсум учун абонементларни сотиб бўлди.

Клуб ортда қолган мавсумдаги омадсиз иштирокка қарамай 52 минг абонементни рекорд вақт ичида сотди.

"Манчестер Юнайтед" ушбу ёзда уй стадиони бўлмиш "Олд Траффорд"ни 3 миллион фунтга реконструкция қилади. Кейинги 5 йил давомида эса 75 минг ўриндиқнинг барчаси алмаштирилади.


Эслатиб ўтамиз, МЮ якунланган мавсумда Премьер-лигада олтинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасидан қуруқ қолди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk