МЮ Хитой футболи юлдузига қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
4 янв 2019, 21:55
"Манчестер Юнайтед" "Дальян Ифан" ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Каррасконинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Foot Mercato" хабарига кўра, Англия жамоаси футболчини қишдаёқ трансфер қилмоқчи. Бироқ бу жуда ҳам қийин бўлади. Футболчи Хитойда йилига 10 миллион евро маош олмоқда.

Бельгияликка "Милан" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

25 ёшли Карраско ўтган ёзда 30 миллион евро эвазига "Атлетико"дан "Дальян Ифан"га ўтганди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 7 гол урди. Унинг жамоаси билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Foot Mercato