МЮ "Реал"нинг ярим миллард евролик футболчисини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
29 июн 2018, 13:36
"Манчестер Юнайтед" таркибни "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос билан кучайтирмоқчи.

Инглиз клубидагиларнинг фикрича, немис футболчиси марказий чизиқни кучайтириш ҳамда Поль Погбага ҳужумда ёрдам бериш учун идеал номзод. "Реал" Кроос билан хайрлашмоқчи эмас ва трансфер амалга ошишига ишонмайди, чунки футболчининг шартномасидаги товон пули 500 млн. евро.

Ўтган мавсум 28 ёшли ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 27та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 7та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS