МЮ ўз футболчисини "Атлетико"га қўйиб юбормади

Mirjalol Normatov
29 авг 2018
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳужумчи Антони Марсьялни "Атлетико"га қўйиб юбормади.

Мадридликлар бу борада расман таклиф билан чиққан. Томонлар музокаралар олиб боришга ҳам улгурган. Бироқ манкунианликлар футболчини ўзида сақлаб қолишга қарор қилгани учун, музокаралар тўхтатган.

Олдинроқ франциялик жамоада ўйин амалиёти етишмаётганлиги учун, "Манчестер"дан кетишга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: RMC Sport