МЮ Леауни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
17 окт 2022, 18:52
"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олиш истагида.

Бу ҳақда "Sky Sports" хабар бермоқда.

23 ёшли ҳужумчи "Милан"га 2019 йилнинг август ойида келиб қўшилган эди. У Италия клуби сафида жами 128 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган ва 29 та голли узатмани амалга оширган.

Аввалроқ португалиялик футболчига "Челси" ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports