

Манчестерликлар битимдаги шартномани узайтириш борасидаги банддан фойдаланишди.
Таъкидлаш керакки, Байи ҳозирда тиззасидан олган жароҳати боис тикланиш жараёнида.
Футболчи янги йил арафасида июлдан бери илк бор машғулот ўтказди.
Унинг МЮ билан тузган шартномаси шу йилнинг ёзига қадар давом этарди, энди эса бу битим 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар узайтирилди.



