МЮ автоголлар бўйича ЕЧЛ рекордчиси

Eldor Akmurzayev
11 апр 2019
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Люк Шоу «Барселона» билан учрашувнинг 12-дақиқасида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Суареснинг бош билан берган зарбаси рикошет орқали Шоуга тегиб, Давид де Хеанинг дарвозасидан жой олди. Мазкур автогол «қизил иблислар» учун мусобақадаги саккизинчиси бўлди. ЧЛ тарихида ҳали ҳеч бир жамоа бу каби ижобий бўлмаган натижага эришмаганди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Opta