

Англия клуби агар келаси мавсум Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга кирита олса, "Боруссия" талаб қилаётган 120 миллион еврони тўлайди.
Агар "Манчестер Юнайтед" Европа Лигасида ўйнаса, ҳеч қандай битим амалга ошмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" шарт қўйган: агар МЮ Санчони сотиб олишни хоҳласа, битим 10 августга қадар якунланиши керак.
Санчо жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 16та ассист қайд этди.



