МЮ 19 ёшли футболчисини "Кан"га ижарага бериб юборди

Mirjalol Normatov
16 авг 2020
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Алиу Траоре фаолиятини Франциянинг 2-лигасида давом эттиради

"Goal" хабарига кўра, 19 ёшли футболчи ижара асосида "Кан"да фаолият олиб борадиган бўлди. Траоре ҳозирча асосий жамоа таркибида бирорта ўйинда қатнашмади.

Алиу ушбу мавсумда манкунианликларнинг захира жамоаси таркибида 14 ўйинда қатнашди ва 4 бора рақиблари постига йўл топди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal