Мухторов Суперлигада 3 йилдан сўнг гол урди. Ҳолмуҳаммедов қайтди. "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашувидан 9та факт

Iskandarov Abdulaziz
12 май 2022
Кеча Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.

Олмалиқда  "Қизилқум" - АГМК, Самарқандда "Динамо" - "Навбаҳор", Тошкентда "Локомотив" - "Қўқон-1912" жамоалари тўқнаш келишди. Биз эса пойтахтдаги ўйинга оид факт ва маълумотлар билан ўртоқлашамиз.


1. "Локомотив" ўз майдонида 5та ўйиндан бери "Қўқон-1912"ни мағлуб этишни уддасидан чиқа олмаяпти. Жамоа 3 йилдан бери уйда мазкур рақибга фақат мағлуб бўлмоқда. 


11.05.2022. "Локомотив" - "Қўқон-1912" 1:2

20.06.2021. "Локомотив" - "Қўқон-1912" 0:1

21.08.2020. "Локомотив" - "Қўқон-1912"  1:2

02.05.2019. "Локомотив" - "Қўқон-1912"  2:2

07.04.2018. "Локомотив" - "Қўқон-1912" 1:1



2. "Қўқон-1912"  кетма-кет 3 ўйинда "Локомотив"га мағлуб бўлмади. 

3. Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг голсиз серияси якунланди. Жамоа аввалги 3та учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа олмаганди. 

АГМК - "Қўқон-1912" 3:0

"Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1

"Сурхон" - "Қўқон-1912" 1:0



4. Хуршид Мухторов Суперлигада 3 йилдан сўнг яна гол урди. У сўнгги бор 2018 йилги мавсумда "Насаф" сафида АГМК дарвозасини жарима зарбасидан ишғол қилган. 

19.10.2018. 26-тур.

АГМК - "Насаф" 0:2

Голлар: Бобур Абдухолиқов 31, Хуршид Муҳторов (жарима зарбасидан) 64



5. "Шунқорлар" жорий йил меҳмондаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. Шунингдек, меҳмонда илк бор гол урди. 

6. Жавоҳир Сидиқов бу мавсум "Қўқон-1912" либосида 2та гол урди ва иккиси ҳам якунда ғалаба келтирди. 



7. 1:2 ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашувларда энг кўп қайд этилган ҳисобдир. Шу кунгача Суперлигада 4, кубокда 1, умумий 5 маротаба шундай натижа кузатилган.  

8. "Локомотив" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувларда голли серия давом этади. Суперлигадаги ўзаро 15та учрашувнинг барчасида гол урилган.

9. Мурод Ҳолмуҳаммедов бир ярим ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди. Ҳимоячи сўнгги бор Суперлиганинг 4-турида "Металлург"га қарши учрашувда иштирок этган  эди. 


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: championat.asia