Мухлислар Люксембург билан ўйинда Испания дарвозасида де Хеани кўришмоқчи

Aslanov Jasurbek
11 окт 2014
Испаниянинг AS нашри ўз ўқувчилари орасида сўров ўтказди. Сўровномада мухлислар Люксембургга қарши ўйинда Испания дарвозасини ким қўриқлаши кераклигига овоз берилган.

Сўров натижаларига кўра, 60%дан ортиқ мухлислар "Реал" дарвозабони Икер Касильяс ўрнига "Манчестер Юнайтед" голкипери Давид де Хеа туришига овоз берган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com