Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"

Оқил Абдубарноев
24 авг 2025, 12:30
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган ОКМК – "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Яхши ўйин бўлди. Охиригача курашдик. Ғалаба қозониш насиб этмаган экан. Кейинги учрашувларда муваффақият қозонамиз деган умиддаман. 

- "Хоразм"нинг охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбораётгани ҳақида...

- Жамоа 15 йил деганда, Суперлига иштирокчисига айланди. Хатолар устида ишлаяпмиз. Футболчиларда бироз тажриба ва куч-қувват етишмаяпти. Кейинги ўйинларда охиригача курашамиз. 

- Мурод Бобожонов охирги тўрт ўйинда учинчи голини урди...

- Бундан ҳам яхшироқ кўрсаткичлар қайд этишга ҳаракат қиламан. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон йил бошида ажойиб ҳолатда эди. Ҳозир эса ундай дея олмайман. Ўйин давомида тўхтовсиз ҳаракатда бўлдик, йигитлар борини беришди, шу боис, уларда томир тортишиш аломатлари пайдо бўлгандир.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia