"Мураббий ОАВда бир қанча ёлғон воқеаларни айтиб берди. "Ювентус" мени огоҳлантирмаганди"

Omonjon To`xtamirzayev
18 сен 2023, 12:20
"Унион Берлин" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи "Ювентус"дан кетиши ҳақида гапирди.

"Ювентус" мураббийи бир қанча ёлғон воқеаларни айтиб берди. Клуб бир неча ой аввал мени ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмаслигидан хабардор қилмаганди. Бу ҳақида мен билан ҳеч ким гаплашмаганди.

Май ойида мен "Ювентус"га захиранинг бешинчи ёки олтинчи футболчиси сифатида қолишга ва ёш футболчиларга ёрдам беришга тайёрлигимни маълум қилгандим".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо