

"Аввало ғалаба билан барчани табриклайман. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйинлари туфайли сўнгги ўйинларни ўтказиб юбордик. Муҳими терма жамоа билан Осиё Кубогига йўл олдик. Бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Голимга келсак, бу кунни узоқ кутдим. Кейинги мавсумда бундай ўйинларимиз кўп бўлишига ва бунда ўзим ҳам иштирок этишга ҳаракат қиламан. Жамоамизда сифатли футболчилар жуда кўп. “Пахтакор” бу борада мамлакатнинг энг яхши жамоаси, бизнинг клуб истеъдодлар “уяси", - деди Ўринбоев.




