

Футболчининг англияликлар билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, ўйинчи Париж клубида айни дамда ижара асосида ўйнайди.
ПСЖ 21 ёшли форварднинг агенти Мино Райола билан музокаралар олиб бормоқда. Томонлар 5 йиллик шартнома бўйича мулоқот қилишмоқда. "Эвертон" Кинни 40-50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Италияликнинг ўзи ПСЖда қолмоқчи.
Кин жорий мавсум ПСЖ либосида 36та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол уришга эришди.



