Моуриньо: "Челси"дан кимдир "Сити" ўйини ҳисобини айтди, уни "сочиб ташлашимга" бир баҳия қолди"

Aslanov Jasurbek
2 мар 2015
Англия Лига Кубогини ютган "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг таъкидлашича, "Тоттенхэм"га қарши финал олдидан "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" баҳси ҳисобини айтган кўклар аъзосидан жаҳли чиқди.

"Футболчилар "Сити" ўйинининг ҳисобини билмасликлари учун ҳамма ишни қилдим. На меҳмонхонада ва на автобусда телевизор бор эди. Бу бизга ҳалақит қилишини истамасдим. Аммо мураббийлар штаби аъзоси - Силвиньо қоидани бузди. Уни "сочиб ташлашга" тайёр эдим" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com