

Иккала соврин ҳам кутилган эди, чунки "Челси" муддатидан аввал Англия чемпионлигини расмийлаштирди.
Моуриньо мавсум мобайнида бирор маротаба ой мураббийи бўлгани йўқ, Азар эса олдинроқ журналистлар томонидан йил футболчиси деб топилган эди.
Энг яхши мураббий номига Моуриньодан ташқари Рональд Куман («Саутгемптон»), Гарри Монк («Суонси»), Найжел Пирсон («Лестер») ва Арсен Венгер («Арсенал») даъвогарлик қилган эди. Энг яхши футболчи бўлиш учун Азарга Жон Терри, Сеск Фабрегас, Неманья Матич (ҳаммаси — «Челси»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Давида де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Гарри Кейн («Тоттенхэм») ва Алексис Санчес («Арсенал») рақобатчи бўлган.



