

"Испанияда ажойиб аргентиналик футболчилар ва мураббийлар билан дўстлашганимиздан хурсандмиз. Уларда рақиблик қила оладиган ген бор, буни эса бошқа давлатларда топиш қийин.
"Барселона" Лаутарога қаттиқ қизиқди. "Реал" ҳақида ҳам гаплар бўлди, аммо, "Барселона" варианти ҳақиқатга яқинроқ. У ҳар иккала жамоа учун ҳам қизиқарли ўйинчи.
Мартинес ўйинни ажойиб тарзда кўра олади. Биз дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири ҳақида гапирмоқдамиз. Ўйлайманки, у "Барселона" ва "Реал"га мос тушади", - дейди Морьентес.



