Молдова ТЖ ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилди

Eldor Akmurzayev
29 мар 2021
ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Дания – Молдова баҳсида мезбонлар 8:0 ҳисобида зафар қучди.

Данияликлар сўнгги бор бундай йирик натижани Олимпиада-1988 саралаши доирасида ўтган Руминия (8:0)га қарши учрашувда қайд этишганди.

Молдоваликлар эса бугун ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Бунгача терманинг энг йирик мағлубияти (0:6) Швеция ва Италияга қарши ўйинларда юз берганди.

Дания саралашнинг “Ф” гуруҳида 6 очко билан яққол пешқамлик қилаётган бўлса, Молдова 1 очко билан 5-ўринда турибди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Gracenote Live