

"Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви аниқ келишиб қўйилган. Туркияда фақат бир жамоа билан ўйнаш учун бормаслик мақсадида биз яна бир рақиб изламоқдамиз. Ҳозирда Руминия билан музокара кетмоқда", - дейди Молдова футбол федерация вице-президенти Ион Тестемицану.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ўз интревьюсида Молдова терма жамоаси билан бўладиган ўртоқлик ўйини ҳақидаги хабарларни асоссиз деб айтганди.
Аслида эса Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Молдова ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиши ҳақидаги хабарни ЎФФ расмий сайти чоп этганди.
Молдованинг "moldsport" сайти ҳам "Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Тестемицанунинг гапларини инкор этди", деган сарлавҳали хабарда Асқар Толибжоновнинг сўзларини келтирган.



