Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди

Sherzod Nurmatov
24 окт 2025
Хорватиялик афсона Лука Модрич "Милан" футболчиларига янги iPhone ҳадя этди.

Бу ҳақда футболчи Сантьяго Хименес маълум қилди.

"Биз кийиниш хонасига кирганимизда, ҳар бир футболчининг ўриндиғида iPhone бор эди. Барча телефонларни Лука Модрич сотиб олган. Одатда янги ўйинчилар жамоа олдида қўшиқ куйлашлари керак, лекин Модрич буни совға билан алмаштиришга қарор қилди — у шунчаки ҳаммага телефон харид қилди", – деди Хименес.

Лука Модрич ёзда "Милан"га қўшилди. Бунгача у 13 йил давомида "Реал" сафида ўйнаган ва ўйнаган ҳар бир мусобақада совринларни қўлга киритган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: aiscore_official