

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз сафидаги тажрибали футболчилардан бири Фарруҳ Сайфиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши ва қизиқарли ўйин ўтди. Қозоғистон билан 15 йиллик танаффусдан кейин учрашдик. Худога шукур ғалаба қозондик. Россия билан учрашувга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бу терма жамоа билан илк бор тўқнаш келамиз. Ғалаба учун майдонга чиқамиз.
Сречко Катанец биринчи ўринда орқа чизиқда хато қилмасликни, гол ўтказмасликни истамоқда. Ўйлайманки, мураббийнинг кўрсатмаларини яхши бажаряпмиз. Унинг фалсафасини анча тушуниб олдик. 80-85 фоиз нима истаётганини билиб олганмиз",- дейди Фарруҳ Сайфиев.



