Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди

Оқил Абдубарноев
31 июл 2024
Миср билан Париж Олимпиадасида иштирок этаётган Муҳаммад Эл Нени Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Жазира" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабар берди. Айни дамда Миср таркибида Олимпия ўйинларида иштирок этаётган "Арсенал"нинг 32 ёшли собиқ футболчиси эркин агент мақомида "Ал Жазира" ихтиёрига бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Миср мусобақанинг "C" гуруҳида Испания, Доминикан Республикаси ва Ўзбекистонни ортда қолдириб, гуруҳ етакчиси сифатида плей-оффга йўл олди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: jc.ae