

Маълумотларга кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг клубдоши, Миср етакчиларидан бири Омар Мармуш Al Ain Cup турнири доирасидаги Ўзбекистон билан учрашувда қатнашмайди. У куни кеча унаштирилгани боис терма жамоа машғулотларида иштирок этмаган.

Ўзбекистоннинг Миср билан баҳси бугун 21:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Эрон Al Ain Cup мусобақасида Кабо-Вердени мағлуб этиб, финалга чиққан эди.



