Мирзоҳид Ғофуров: "Навбаҳор"нинг кейинги ўйинларида уларга мухлислик қиламан"

Narzulla Saydullayev
11 апр 2016
Кеча "Машъал" ўз майдонида Рашид Ғофуров бошқарувидаги "Навбаҳор"ни таслим этди. Ушбу учрашувдан сўнг Мирзоҳид Ғофуров ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Узоқ кутилган ғалабага эришдик. "Навбаҳор" бу йилда жуда ҳам кучли таркибга эга. Бизга эса ғалаба зарур эди. Шу боис ҳамма сўнгги сониягача курашди. Ҳар доим биринчи гол уриб уни сақлаб қола олмаётган эдик. Бу ўйинда голдан сўнг ҳимояга ҳам эътибор қаратдик. Бунинг натижасида якунда натижага эришдик.
Футбол профессионаликни талаб этади. Акамдан футбол борасида кўплаб маслаҳатлар олиб тураман. Гарчи бугун бу жамоага қарши ўйнаган бўлсам ҳам бошқа вақтда "Навбаҳор"га ҳам мухлислик қиламан. Ўзим наманганликман ва ҳозирда менга бегона бўлмаган инсонлар бу клубда фаолият олиб бормоқда. Шу боис уларга ҳам бееътибор бўла олмайман. "Машъал" эса кейинги баҳсларга ҳам жиддий ҳозирлик кўради. Йўқотилган очколарни тўлдириш учун ҳаракат қиламиз", - дейди Мирзоҳид Ғофуров.

"Машъал" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia