

"Исталган жамоа йирик ҳисобдаги мағлубиятлардан сўнг ниманидир исботлаш учун ҳаракат қилади. "Барселона"дан учралган мағлубият "Реал"нинг имижига путур етказди. "Реал" катта босим ва танқидлар остида қолиб кетди. Мадридликлар бизга қарши ўйинга жуда катта мотивация билан майдонга чиқишади. "Реал"даги муҳит ва гап-сўзлар ҳақида изоҳ бергим йўқ. Биз Мадридда йўл қўйган хатоларимизни такрорламаслигимиз керак. Бу ўйинни жуда интизорлик билан кутмоқдамиз. Сафардаги баҳсда ҳакамнинг иккита яққол хатоси бизга қарши ишлаганди. Ўйлашимча, "Реал" дарвозасини ишғол эта оламиз. Асосийси ҳимояда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак", - дейди Мирча Луческу.



