

"Мен жуда ҳам бахтлиман ва бу клуб учун боримни бераман. Тез орада кўришамиз! Олға, "Барса" Mes que un club ("Клубдан ҳам каттароқ нарса")", - деб ёзади Пьянич.
Қайд этиш керакки, хавбек бу видеони ўз "твиттер" саҳифасига қўяр экан, унда испан тилида гапирди.
Кеча "Барселона" расман Пьяничнинг трансферини эълон қилганди. У 4 йиллик шартнома имзолади ва унинг товон пули 400 миллион евро этиб белгиланди. "Барса"дан "Юве"га эса ярим ҳимоячи Артур йўл олди.



