Миодраг Радулович: "Саудия Арабистони - Осиё Кубоги фаворити"

Xayrulla Xoliqov
30 авг 2018
Ўз вақтида "Пахтакор" футбол клубида ишлаган Миодраг Радулович журналистларга интервью берди.

Маълумки, ҳозирда ушбу мураббий Ливан терма жамоасини бошқармоқда. Яқинда ундан ОАВ ходимлари интервью олишди ҳамда суҳбат мобайнида Радулович Осиё Кубогига оид фикрларини билдирди.

- "Мен жаҳон чемпионатида Саудия Арабистони терма жамоасини диққат билан кузатдим. Чунки улар Осиё Кубогида биз билан бир гуруҳда кураш олиб боради. Гарчи Саудия ЖЧда гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, ўйиндан ўйинга ўсиб борди дея оламан. Биз учун Осиё Кубогида бу жамоага қарши курашиш жуда қийин бўлади".

- "Шуни айтишим мумкин, Саудия Арабистони Осиё Кубогида фаворит бўлади. Биз қийин гуруҳдан жой олганмиз. Гуруҳимизда шунингдек, Қатар билан КХДР ҳам бор ва улар билан беллашиш осон бўлмайди. Осиё Кубоги - нуфузли мусобақа, бу ерда кўп жамоалар ғолиб чиқишни истайди. Ливан термаси БААга турист сифатида бормайди, мана кўрасизлар, биз ҳам қўлдан келганча ҳаракат қиламиз", - дейди Миодраг Радулович.


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: arabnews.com