Милорад Мажич Россияда иш бошлаши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
24 апр 2023
Сербиялик собиқ ҳакам Милорад Мажич РФС ҳакамлар департаменти раҳбари этиб тайинланиши мумкин.

Россия футбол иттифоқи босслари маҳаллий мутахассислар ичида янги кадрларни тайёрлаш, фаолият олиб бораётган ҳакамлар фаолиятини яхшилаш, соҳа методологияси билан шуғуллана оладиган муносиб номзод йўқ, деб ҳисоблайди. РПЛ учрашувларидаги хатолар рус футболи имиджига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланмоқда.

Мажич бу лавозимга ягона номзод эмас, лекин у хорижлик бўлиши деярли аниқ. Павел Каманцев ҳакамлар қўмитаси раиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Кадрлар алмашинуви бўйича ўзгаришлар мавсумлар оралиғида юз бериши мумкин.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia