Миллатлар Лигасининг энг яхши учта голи танлаб олинди ва уларнинг барчаси бир футболчига тегишли
Eldor Akmurzayev
10 июн 2019, 20:35
Хабарингиз бор, кеча Португалия Миллатлар Лигасининг ҳал қилувчи баҳсида Голландияни таслим этиб, мусобақанинг илк ғолибига айланди.
УЕФА финалдан сўнг, мусобақанинг энг яхши учта голини танлаб олди. Энг қизиғи, мазкур голларнинг барчаси Португалия сардори Криштиану Роналдуга тегишли бўлди. У ярим финалда Швейцария дарвозасига хет-трик қайд этганди.