"Милан"нинг янги футболчиси жароҳатланди

Mirjalol Normatov
28 июл 2019
"Милан"нинг янги футболчиси Тео Эрнандес ХЧК доирасида "Бавария"га қарши ўйинда жароҳатланди.

Футболчи учрашувнинг илқ қисмидаёқ жароҳатланди. Қайд этилишича, унинг тўпиғи жиддий тарзда жароҳатланган. Агар маълумотлар тасдиқланса, Тео А Сериянинг дастлабки турларини ўтказиб юборади.

"Милан" Теони 20 миллион евро эвазига трансфер қилиб, 5 йиллик шартнома имзолаганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal