"Милан" Зиешни ижарага олмоқчи, "Челси" эса...

Mirjalol Normatov
26 июн 2022, 10:32
"Милан" "Челси" режаларига кирмаётган Ҳаким Зиешни таркибига қўшиб олмоқчи.

"Россонери" 29 ёшли марокашлик футболчини бир мавсумга сотиб олиш имконияти билан ижарага олишни истамоқда. Аммо "Челси"  футболчисини фақатгина сотиб юбориш шарти билан ижарага бермоқчи. Бу вариант эса миланликларга маъқул келмаяпти.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/gianlucadimarzio