"Милан" япониялик ярим ҳимоячи билан келишиб қўйди

Omonjon To`xtamirzayev
29 май 2023, 11:41
"Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Дайчи Камада ёзда эркин агент сифатида "Милан"га ўтади.

Япониялик футболчи ва "россонерилар" 5 йиллик битим борасида келишиб олишган. Футболчига Португалиядан ҳам қизиқиш бўлганди. Бундан ташқари "Боруссия" Камадани Бундеслигада олиб қолиш истагидалигига қарамай, Даичи бу таклифни рад этган.

Бундеслиганинг 32 ўйинида Камада 9 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ESPN